Welcome to   Click to listen highlighted text! Welcome to

“Навоийга эҳтиром”

Ўзбекистон тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш сохалари ходимлари касаба уюшмаси Фарғона вилояти тизимидаги Фарғона шаҳар касб хунар мактабида 2021 йил 9 февраль куни ғазал мулкининг султони Мир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишланган “Навоийга эхтиром” номли тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Фарғона вилояти касбий таълимни ривожлантиришва мувофиқлаштириш худудий бошқармаси вакили Қ.Мамарахимов ва бир қатор мутасадди ташкилотлар вакиллари, касб хунар мактабининг ўқувчилари қатнашдилар. Марғилон шаҳар мусиқали драмма театри созандалари А.Навоий ғазалларига басталанган куй қўшиқлар билан тадбирга ўзгача руҳ бағишладилар. Шу куни касб хунар мактабининг иқтидорли ўқувчилари томонидан А.Навоий ғазаллари танбур мусиқаси фонида ифодали ўқилди. Тадбир якунида барча бирдек бундай тадбирлар кўплаб ўтказилиши ёшлар мъанавиятини юксалтиришга ёрдам беришини таъкидлаб  ўтдилар.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!