25 август куни Тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалари ходимлари касаба уюшмасининг Андижон вилоят бирлашган қўмитаси раиси Т.Сиддиқов Андижон туманидаги “ANDIJON PARFYUM” МЧЖ ишлаб чиқариш корхонасига ташриф буюрган ҳолда у ерда яратилган шароитлар билан танишиб ишчи ходимлар билан учрашув ўтказилди.
Учрашувда ишчи ходимларга касаба уюшмага оид янгилликлар, сайловга оид тушунтиришлар етказилди ва яқинлашиб келаётган улуғ байрамимиз “Мустаққиллигимизнинг 30 йиллиги” байрами билан муборакбод этди.
Учрашувда давомида мазкур корхонанинг бир гуруҳ ходимлар “Фахрий Ёрлиқ” ва эсталик совғалар билан тақдирландилар.