Welcome to   Click to listen highlighted text! Welcome to

“Мустаққиллигимизнинг 30 йиллигига”

27 август куни Тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалари ходимлари  касаба уюшмасининг Андижон вилоят бирлашган қўмитаси раиси Т.Сиддиқов  Андижон туманидаги “ELEGANT GRAND TEKS”  МЧЖ  ишлаб чиқариш корхонасига ташриф буюрган ҳолда у ерда яратилган шароитлар билан танишиб ишчи ходимлар билан учрашув ўтказилди.

Учрашувда меҳнат ва меҳнат муҳофазаси бўйича қонунлар ва меъёрий ҳужжатлар, ходимларни  сиҳатгоҳларда ва унинг фарзандларини болалар дам олиш оромгоҳларида   соғломлаштиришни  ва туристик саёҳатлар, маданий –маърифий тадбирлар ҳақида олиб борилаётган ишлар ҳақида ишчи ходимларга маълумот ва ахборотлар берилди.

Сўнг   ишчи ходимларни яқинлашиб келаётган улуғ байрамимиз “Мустаққиллигимизнинг 30 йиллиги” байрами билан муборакбод этиб мазкур корхонанинг  бир гуруҳ ходимлари “Фахрий Ёрлиқ” ва эсталик совғалар билан тақдирландилар.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!