Welcome to   Click to listen highlighted text! Welcome to

МУРОЖААТНОМА ЮЗАСИДАН УЧРАШУВЛАР НАМАНГАНДА ДАВОМ ЭТМОҚДА

Жорий йилнинг 30 июль куни Федерациянинг Наманган вилоят Кенгаши томонидан Наманган шаҳар ободонлаштириш бошқармасида меҳнат қилаётган ишчи ҳодимлар учун Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Мурожаатномасининг мазмун моҳиятини тушунтириш ва ёш ҳодимлар ўртасида очиқ мулоқот ташкил этилди.

Учрашувни Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Р/Книнг вилоят бўйича масъул ташкилотчиси И.Солиев олиб бориб йиғилганларга мурожаатноманинг мазмун моҳиятини тўлақонли тушунтириб берилди.

Мулоқот давомида Ўзбекистон тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалари ходимлари касаба уюшмаси Наманган вилояти масъул ташкилотчиси ҳамда Ободонлаштириш бошқармасининг бошланғич касаба уюшмаси раисилари иштирок этди.

Мехнаткашлар томонидан берилган таклифларнинг барчаси мақулланиб бошқарма мамурияти ва масъул ташкилотчи томонидан ўз вақтида хал қилиб берилиши келишиб олинди. Мурожаатнома юзасидан яна шундай учрашувлар давом этмоқда…..

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!