2021 йил 11 август куни тармоқ касаба уюшмаси Тошкент шаҳар бирлашган қўмитаси тасарруфидаги “ALUTEX“ масъулияти чекланган жамият ташкилотида, кам таъминланган ва фарзандлари 1 синфга чиқаётган ходимларнинг 90 нафар фарзандларига тармоқ касаба уюшмаси Тошкент шаҳар бирлашган қўмитаси раиси Исмаилова Дилфуза Қурбоновна касаба уюшма ташкилоти номидан болалари учун ўқув анжомларини топширди. Тадбирда корхона бош директори Салимов Умиджон Закирджанович ҳамда ишлаб чиқариш бўйича директор Акрамов Дониёр Ахрарович иштирок этдилар.