Welcome to   Click to listen highlighted text! Welcome to

Фаоллар рағбатлантирилди

Ўзбекистон тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалари ходимлари Тошкент шаҳар бирлашган қўмитаси томонидан 2021 йил
4 ноябрь куни 11 ноябрь – “Касаба уюшмалари куни” муносабати билан Ўзбек Миллий Академик драма театрида тантаналий тадбир ўтказилди.

Тадбирда тармоқ касаба уюшмаси тасарруфидаги бошланғич ташкилотлар ходимлари, фаоллари ва фахрийлари иштирок этдилар.

Тадбир бошланиши олдидан тармоқ касаба уюшмаси фаолиятига оид  видио ролик намойиш этилди.

 Тадбирни тармоқ касаба уюшмаси Тошкент шаҳар бирлашган қўмитаси раиси Дилфуза Исмаилова очиб, тадбир иштирокчиларини “Касаба уюшмалари куни” билан табриклади ва уларни мамлакатимизда касаба уюшмалари ҳаракатини ривожлантириш, жамиятдаги роли ҳамда нуфузини оширишда амалга ошираётган ишларига муваффақиятлар тилади.

Тадбир давомида тармоқ касаба уюшмаси Тошкент шаҳар ташкилотининг ижтимоий шериклик ва ижтимоий адолат тамойилларини кенг тадбиқ этиш, ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини самарали ҳимоя қилиш ишларига муносиб ҳисса қўшиб келаётган касаба уюшма ходимлари, фаоллари ва фахрийлари  тақдирландилар.

Шу куни тадбир иштирокчиларига  Ўзбек Миллий академик драма театри жамоаси томонидан тайёрланган “Ўзгалар дарди” спектакли намойиш этилди.  

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!