11 ноябрь “Касаба уюшмалари куни” муносабати билан Андижон шаҳар ҳокимлиги Ободонлаштириш бошқармасида “Юрт равнақи йўлида бирлашайлик” шиори остида байрам тадбири ўтказилди.
Байрам тадбирида ишчи ходимларга 11 ноябрь “Касаба уюшмалари куни” тарғиботи ва мазмун моҳияти ҳақида ҳамда тармоқ, вилоят миқёсида ўтказилган кўрик-танлов, мусобақалар, сиҳатгоҳларга ажратилаётган йўлланмалар, берилаётган имтиёз ва енгилликлар тўғрисида маълумотлар берилди.
Сўнг йил давомида ўтказилган тадбирлар, кўрик-танловларда муносиб иштирок этган ходимлар ҳамда 11 ноябрь “Касаба уюшмалари куни” муносабати билан 10 нафар фаол ишчи ходимлар Андижон вилоят Бирлашган қўмитасининг “Фахрий ёрлиғи” ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Ўтказилган тадбирда Ўзбекистон Тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Андижон вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Сиддиқов Тўлқинжон Қодиржонович қатнашди ва тантана иштирокчиларни табриклади.