Андижон шаҳридаги спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабида 11 ноябрь “Касаба уюшмалари куни” муносабати билан “Биз соғлом турмуш тарафдоримиз” шиори остида спартакиада бўлиб ўтди.
Ушбу спартакиада ишчи-ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишини ўз турмуш тарзига айлантириш, спорт орқали саломатликларини тиклашга кўмаклашиш мақсадида ташкил этилди.
Спартакиада стол тенниси, шашка, шахмат, дартс ва мини футбол спорт турлари бўйича ўтказилди.
Тадбиркорлик бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалари ходимлари касаба уюшмаси Андижон вилоят бирлашган қўмитаси таркибидаги ташкилотларнинг 13 нафар ишчи хизматлари шашка, шахмат, стол тенниси ва мини футбол мусобақаларида фаол иштирок этдилар.
Спортнинг шашка турида муносиб иштирок этган Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти Андижон ўқув ишлаб чиқариш корхонасининг тикув цехини матрас қавувчиси кўз бўйича 1-гуруҳ ногирони Қўзибоева Шахноза барча иштирокчиларни мағлуб этиб спартакиада ғолиблигини қўлга қиритди.
Спартакиада якуни бўйича спортнинг хар бир туридан 1-,2-,3- ўрин ғолиблари Ўзбекистон касаба уюшмлари Федерациясининг Андижон вилояти Кенгаши томонидан таъсис этилган қимматбахо совғалар ва дипломлар билан тақдирландилар.