Welcome to   Click to listen highlighted text! Welcome to

28 апрель – Бутун жаҳон меҳнатни мухофаза қилиш куни

2022-йил 27-апрел куни Ўзбекистон Тадбиркорлик, бизнес ва ҳизмат кўрсатиш соҳалари ҳодимлари касаба уюшмаси Тошкент шаҳар Бирлашган қўмитаси томонидан 28 апрель – “Бутун жаҳон меҳнатни мухофаза қилиш куни” га бағишланган “Меҳнат муҳофазасининг ижобий маданиятини биргаликда шакиллантирамиз” шиори остида  давра суҳбати ўтказилди.

Тошкент шаҳар Кенгаши мутахассиси Махмадалиев Равшанхон Матлабович томонидан меҳнат муҳофазаси  бўйича давра суҳбатида ҳаётий тажриба ва воқеалар мисолида маъруза  қилинди. Давра суҳбати давомида  иштирокчилар саволларига тўлиқ жавоб олиб, ўз миннатдорчилигини билдирдилар.  Тадбирда Бирлашган қўмита томонидан Шайхонтохур туман ободонлаштириш бошқармаси ишчи ходимнинг бахтсиз ҳодиса туфайли боқувчисини йўқотган оила аъзосига совға тақдим этилди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!