Welcome to   Click to listen highlighted text! Welcome to

“Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан Самарқанд вилоятида ҳам байрам тадбирлари бўлиб ўтди.

9 май Хотира ва кадрлаш куни муносабати билан Самарканд вилояти тармоқ касаба уюшмаси бирлашган кўмитаси томонидан тасарруфдаги корхона, ташкилот ва муассасалар ходимлари ўртасида Спортнинг мини футбол тури бўйича мусобақалар бўлиб ўтди. Тадбирни бирлашган қўмита раиси Б.Алиев кириш сўзи билан очиб берди ва барча иштирокчиларга омад тилади. Шундан сўнг барча ўйинларга старт берилди. Корхона, ташкилот ва муассасалар ўртасида жуда ҳам қизғин тарзда бўлиб ўтган учрашувлар натижасига кўра, мини футбол мусобоқасида ғолибликни вилоят «Сув таъминоти» МЧЖ қўлга киритган бўлса,  2-ўрин Тайлоқ туман ободонлаштириш бошқармаси жамоасига, 3-ўрин эса Жомбой туман 2-касб-хунар мактаби жамоасига насиб қилди. Мусобақа иштирокчилари ташкилотчилар томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Барча ғолибларни тармоқ касаба уюшмаси бирлашган қўмитаси раиси Б.Алиев табриклаб келгуси ишларига муваффақиятлар тилади.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!