Ижтимоий шериклик тамоилини амалга ошириш механизми жамоа шартномалари, қўшма қарорлар, локал хужжатлар, касаба уюшмаси билан келишиб қабул қилинган бошқа хужжатлар тушунчаси билан чамбарчас боғлиқдир.
Ўзбекистон Тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши масъул ходимларининг амалий ёрдами асосида унинг тизимига кирувчи бошланғич касаба уюшмаси ташкилотлари, кичик бизнес субъектлари, корхоналарда ходимлар сонидан қатъий назар, юридик шахс мақомига эга бўлган корхона ва ташкилотларда жамоа шартномалари тузилиб, уларга давр талаби юзасида қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.
Ҳар бир корхона, ташкилот ва муассасаларда қабул қилинадиган жамоа шартномалари муҳим аҳамиятга эга. Бунда корхонанинг имкониятларидан келиб чиққан ҳолда иш берувчи томонидан ишловчиларнинг иш шароитини яхшилаш, меҳнатни муҳофаза қилиш, маъданий-маърифий ва бошқа масалалар бўйича мажбуриятлар белгиланган бўлиб, уларни ижобий ҳал қилиш нафақат иш берувчига, балки касаба уюшмаси қўмитаси раисига ва унинг аъзоларига ҳам катта вазифаларни юклайди.
Ҳар йили корхона ва ташкилотларда жамоа шартномасига киритилган бандларни ижросини таъминлаш мақсадида меҳнат жамоасининг умумий йиғилишлари бўлиб ўтади. Жорий йилнинг 1 чорагида ҳам тизимдаги корхона ва ташкилотларда жамоа шартномасини йил якунлари бўйича бажарилиши тўғрисида меҳнат жамоасининг умумий йиғилишлари бўлиб ўтди.
Бўлиб ўтган меҳнат жамоасининг умумий йиғилишларида Республика Кенгаши раиси, раис ўринбосари, масъул ходимлари, вилоятлардан бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси раислари ва масъул ташкилотчилар иштирок этди.
Йиғилишда иш берувчи, касаба уюшмаси ва жамоа шартномаси бажарилишини текшириб борувчи комиссия раисининг текширув далолатномаси билан таништирилди ва жамоа шарномаси йил якуни бўйича бажарилишига баҳо берилди.
Жамоа шартномаси муҳокамасида билдирилган таклифлар
- Корхона ва ташкилотларда иш берувчи ҳамда касаба уюшмаси билан хакорликда ходимлар учун ички туризм ва саёҳатларни кўпроқ ташкил этиш.
- Жамоа шартномалари орқали меҳнат муҳофазаси тадбрларига ажратилган маблағларни мақсадли сарфланишини назоарт қилиш.
- Корхона ва ташкилотларда зарарли ва хавфли иш ўринларини шаҳодатдан ўтказиш.
- Меҳнат муҳофазаси бўйича тадбирларни кўпайтириш, техник хавфсизлик бўйича меъёрий ҳужжатларга қатъий равишда амал қилиш.
- Иш берувчи томонидан Ободонлаштириш ташкилотларида меҳнат қилаётган ходимларга махсус кийим бошларни кўпроқ ажратиш.
- Ҳар йили қабул қилинадиган Давлат дастурларини бажарилишида иш берувчи томонидан кам таъминланган ходимларга моддий ёрдам маблағларини кўпроқ ажратиш.
- Корхона ва ташкилотларда маънавий-маърифий ва спорт тадбирларини кўпроқ ўтказиш.
- Нафақага чиққан ходимларни байрам кунларида моддий ёрдам ва совғалар билан табриклаш.
- Кам таъминлаган оилаларга дам олиш ва санаторияларга йўлланмаларни кўпроқ имтиёзли нархларда ажратиш.