Касаба уюшмалари федерацияси ижроия қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Республика Маънавий ва маърифат маркази ҳамда тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда Қарши давлат университетида «Янги Ўзбекистонни ўзимиз, ўз қўлларимиз билан бунёд этамиз» шиори остида ўтказилаётган Республика эсселар танловининг Қашқадарё вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Танловда вилоятда фаолият юритаётган 6 та олий таълим муассасидан 3 нафардан, жами 18 нафар талаба қатнашди. Икки ярим соат давомида иштирокчилар «Янги Ўзбекистон менинг тасаввуримда» мавзусида ўз ижодий қобилиятларини ёзма шаклда синовдан ўтказдилар. Ҳакамлар ҳайъати томонидан ҳар бир ижодий иш одилона баҳоланди. Натижаларга кўра Қарши давлат университети 2-босқич талабаси Рамис Каримов 97 балл билан биринчи ўринни қўлга киритди. Шунингдек, иккинчи ўрин 96 балл билан Қарши давлат университети 2-босқич талабаси Гулрухсор Янгибоевага насиб этган бўлса, Тошкент кимё-технология институти Шаҳрисабз филиалининг 2-босқич талабаси Анбара Чориева 94 балл билан учинчи ўринни эгаллади.
Ғолиблар Қашқадарё вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан мос равишда биринчи ўрин учун – 1 миллион сўм, иккинчи ўрин учун – 750 минг сўм ва учинчи ўрин учун – 500 минг сўм миқдоридаги пул мукофотлари ва даражали диплом билан тақдирланди. Ҳудудий босқичда муваффақият қозонган мазкур 3 нафар талаба танловнинг республика босқичида иштирок этади.