Welcome to   Click to listen highlighted text! Welcome to

Янги Ўзбекистонда, эл азиз, инсон азиз.

“Наманган сув таъминот” МЧЖ томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 31 йиллик байрамини муносиб тарзда ўтказиш мақсадида 29 август куни «Янги Ўзбекистонда, эл азиз – инсон азиз» шиорига мос ва хос тарзда корхонада фаолият олиб борувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг фарзандларига янги ўқув йили олдидан байрам совғалари тарқатилди.

Тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалари ходимлари касаба уюшмаси Наманган вилояти бирлашган қўмитаси ҳамда Наманган сув таъминоти” МЧЖ рахбарияти ташаббуси билан ташкиллаштирилган мазкур ҳайрия тадбирида янги ўқув йили олдидан ўғил ва қиз болаларга кийимлар жамланмаси, жумладан ўғил болалар учун оёқ кийим, костюм-шим ва кўйлак, қиз болалар учун оёқ кийим, кофта-юбкалардан иборат байрам совғалари тарқатилди. Янги кийим бошларини олган болалар, уларнинг ота-оналари кўзидаги қувончу-шодликни кўриб йиғилганларнинг кайфияти янада кўтарилди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!