Welcome to   Click to listen highlighted text! Welcome to

Давлат Мустақиллиги муносабати билан ўтказилаётган спорт мусобақалари Навоий вилоятида ҳам бўлиб ўтди.

Навоий вилояти бирлашган қўмитаси томонидан 2022 йил 25 август куни “Истиқлол”нинг 31 йиллиги муносабати билан “Саломатлик спартакиадаси”нинг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Спорт тадбирига спартакиаданинг туман (шаҳар) босқичи ғолиблари, тармоқнинг йирик корхоналаридан жумладан, “Иссиқлик манбаи” ДУК ва Навоий шаҳар ободонлаштириш  бошқармасидан  иштирок этишди. Вилоятнинг турли тармоқларидан 300 дан ортиқ спортчилар вилоят Кенгаши тасарруфидаги “Ишонч” БСОда жамланишди. Байрам муносабати билан қозонда ўзбекларнинг шоҳ таоми палов дамланди. Байрам кайфияти билан бошланган спорт мусобақалари кун давомида қизғин баҳслар остида бўлиб ўтди. Ғолибларга касаба уюшмаларининг диплом ва эсдалик совғалари тақдим этилди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!