Энг улуғ, энг азиз байрам Давлат мустақиллигининг 31 йиллик шодиёнаси Самарқанд вилояти бошланғич касаба уюшма ташкилотларида ҳам давом эттирилди.
Жумладан вилоят “Сув таъминоти” МЧЖда “Саломатлик” спартакиядаси мусобақалари ўтказилди. Спортнинг 4 та тури бўйича бўлиб ўтган мусобақалар қизғин курашларга бой бўлганлиги билан ёдда қоладиган бўлди. Ушбу спорт тадбирида туман ва шаҳардаги хаваскор спортчилар иштирок этдилар. Ўтказилган спартакиада якунида ғолиб бўлган барча иштирокчиларга бошланғич касаба уюшмаси томонидан эсдалик совғалари ва дипломлар топширилди.