Ўзбекистон Давлат Мустақиллигининг 31 йиллик байрами шукуҳига йўғирилган шу кунларда тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгашига аъзо бўлган бир қанча бошланғич касаба уюшмаси ташкилотларида байрам муносабати билан қатор тадбирлар ва спорт мусобақалари ташкил этилиб, байрамни кўтаринки кайфиятда ўтказиш учун замин яратилмоқда. Амалга оширилаётган ишлардан кўзланган мақсад эса, улуғ айём арафасида ишчи-ходимларнинг кайфиятини кўтариш ва улар кўнглини кўтаришга қаратилган.
Шу билан бирга бошланғич касаба уюшма ташкилотларида байрам муносабати билан “Истиқлол”нинг 31 йиллигига бағишланган маданий-маърифий учрашувлар, очиқ мулоқот ва давра суҳбатлари, долзарб мавзулар юзасидан фикр алмашишлар ташкил этилаётир. Ўтказилаётган барча тадбирларда тизимда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш каби мавзуларда тушунтириш, тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.