Welcome to   Click to listen highlighted text! Welcome to

Кексалар эъзозда

Мамлакатимизда ўтказилаётган “Кексалар ҳафталиги” тадбирларида Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳам фаол иштирок этмоқда. Шу мақсадда махсус тадбирлар режаси тасдиқланиб, унга мувофиқ бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, меҳнат жамоаларида “Касбим – фахрим” мавзусида кекса авлод вакиллари, меҳнат фахрийлари билан учрашувлар, маданий тадбирлар ташкил этилмоқда. Корхона, ташкилот ва муассасаларда ишлаб, пенсияга чиққан фахрийларнинг хонадонларига ташриф буюриб, уларнинг ҳолидан хабар олинмоқда. Шунингдек, “Саховат” ва “Мурувват” кексалар уйларида яшовчилар ҳолидан ҳам хабар олиниб, амалий ёрдамлар кўрсатилмоқда.

Бундан ташқари, корхона, ташкилот ва муассасаларда узоқ йиллар ишлаб, бугунги кунда кексалик гаштини сураётган нуронийлар, меҳнат фахрийлари, “Фахрийлар кенгаши” аъзолари учун “Янги Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” дастури доирасида республикамизнинг тарихий шаҳарларига, вилоят марказларидаги зиёратгоҳ ва қадамжоларга саёҳатлар ташкил этилмоқда. Меҳнат жамоаларида фахрийлар ўртасида спортнинг шашка, шахмат, дартс турлари бўйича мусобақалар, пиёда юриш марафонлари ўтказилмоқда. Меҳнат фахрийларининг маданий ҳордиқ чиқаришларини таъминлаш мақсадида жойлардаги театр, концерт ва музейларга ташрифлари ташкил этилиб, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишларига кўмаклашилмоқда.

Маҳаллаларда нуроний кексаларни эъзозлаш, кўмакка муҳтож инсонларга моддий-маънавий ёрдам бериш, хонадонларида ҳашарлар ўтказиш, уй-жойларини таъмирлаш, якка ёлғиз кексаларнинг юбилей кечаларини ўтказиш билан боғлиқ хайрия тадбирларини ўтказишда ҳам касаба уюшмалари томонидан амалий ёрдамлар кўрсатилаётганини ҳам таъкидлаб ўтиш жоиз.

Хусусан, Ўзбекистон Тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан тизимда меҳнат қилиб, ҳозирда кексалик гаштини сураётган фахрийларимиз Ўзбекистон Миллий Академик драма тетрига ташрифлари ташкил этилди ва мазмунли ҳордиқ чиқаришлари таъминланди .

Тадбирлар доирасида фахрийлар учун байрам дастурхони ташкил этилиб, бир пиёла чой устида мароқли суҳбат ўтказилди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!