Welcome to   Click to listen highlighted text! Welcome to

МЕҲР ҚЎЛЛАРИНИ УЗАТАЙЛИК

 “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 1992 йил 14-октябрдаги 47/3-сонли қарорига асосан ҳар йили “3 декабр – Халқаро ногиронлар куни” сифатида республикамизда кенг нишонланиши ҳукуматимиз томонидан олиб борилаётган кучли ва манзилли ижтимоий ҳимоя сиёсатининг яққол исботидир. Мамлакатимизда мустақилликнинг дастлабки кунларидан бошлаб аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишни янада кучайтириш, айниқса, ижтимоий ҳимояга эҳтиёжманд ногиронларга ҳаётда кенг имконият ва шароитлар яратиб бериш масаласига алоҳида аҳамият бериб келинади.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ҳам Халқаро ногиронлар куни муносабати билан Меҳр-мурувват ойлигида фаол иштирок этиб, ногиронлик муаммоларининг ечими борасида амалга оширилаётган ишларга муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.

Хусусан, касаба уюшмалари томонидан кексалар, ёлғизлар, ногиронлиги бўлган шахсларнинг уйларига бориб хабар олиниб, уларга манзилли моддий ёрдамлар кўрсатилмоқда. Корхона, ташкилот ва муассасаларда ишлаётган ногиронлиги бўлган шахслар, жисмоний имконияти чекланган фарзандлари бор ходимлар, касб касаллигига чалинган инсонлар касаба уюшма қўмиталари томонидан моддий қўллаб-қувватланмоқда. Шунингдек,  “Саховат” ва “Мурувват” уйларида яшовчилар ҳолидан хабар олинмоқда.

Шундай тадбирлардан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ҳамда Ўзбекистон Тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши 3 декабрь – “Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан жорий йилнинг 3 декабрь куни Тошкент шаҳридаги имконияти чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган 1-сон касб-ҳунар мактабида “Меҳр қўлларини узатайлик” шиори остида хайрия тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда ўқувчи ёшлар томонидан тақдим этилган ажойиб саҳна кўринишлари байрам тадбирига ўзгача файз бағишлади. Тадбирга йиғилганлар болаларнинг кўзидан келажакка бўлган интилишлари, олий мақсадлари, ҳаётда ўз ўринларини топишга бўлган иштиёқлари яққол сезилиб турганига гувоҳ бўлишди.  

Бу тадбирда касаба уюшмалари томонидан, имконияти чекланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган 500 нафарга яқин ўқувчи ёшларга таълим муассасининг ахборот – ресурс марказининг жамланмасини бойитишда амалий ёрдамлар кўрсатилиб, бадиий ва аудио китоблар беғараз тақдим этилди.

Тадбирда 300 дан ортиқ мактаб ўқувчилари иштирок этиб, тадбир меҳмонлар томонидан уларнинг келажакдаги ўқиш ва ишларида улкан зафар ҳамда муваффақиятларга эришишларида яхши тилаклар билдириб ўтилди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!