Сўнгги йилларда юртимизда амалга оширилаётган кенг ислоҳотлар сабабли барча соҳалар ривожланишида катта ўзгаришлар содир бўлмоқда. Хозирги кунда тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалари учун шарт-шароитларни янада яхшилаш, уларнинг фаолиятини ривожлантиришга оид ислоҳотларни изчил давом эттириш, якка тартибдаги тадбиркорлик билан шуғулланаётган фуқароларимизни давлат томонидан доимий қўллаб-қувватлаш мақсадида яратилган кенг кўламдаги имкониятлар ҳамда қабул қилинган қатор қонун ва қарорлар асосида ташкил этилган “Гано Шифо” ташкилоти 2010 йилдан ўз фаолиятини бошлаган. Ушбу ташкилот ҳозирги вақтга келиб, ўзаро ҳамкорликда 500 дан ортиқ ЯТТ билан Ўзбекистон Республикасининг 251-сонли Қонуни яъни, “Аҳоли ўртасида микронутриент етишмасилиги профилактикаси тўғрисида”ги қонунни тарғиб этиш бўйича ишлар олиб бормоқда.
2022 йилнинг 28 декабрь куни “Гано Шифо” ҳамда Ўзбекистон Тадбиркорлик, бизнес ва хизмат қўрсатиш соҳалари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши билан ҳамкорликда “Муваффақият менинг бурчим, вазифам ва мажбуриятим” шиори остида 3-босқичдан иборат қўрик-танлов ташкил этилди. Мазкур танловда иштирок этиб муносиб қатнашганлар ва ғолибликни қўлга киритганларга ташкилотчилар томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалари тақдим этилди.
Йил якунида “Гано Шифо” ташкилоти томонидан 300дан ортиқ ўзининг аниқ мақсадли, ЭКО тизимини йўлга қўйган ҳамда йўл харитасига эга ҳамкорлар билан “2022 йил сарҳисоби, 2023 йил муваффақиятининг ЭКО тизимли йўл харитаси ва истиқболлари” ғояси остидаги карнавал ташкил этилди. Мазкур тадбир давомида ташкилотнинг 2022 йилдаги тадбиркорлик фаолиятининг ютуқ ва камчиликлари сарҳисоб қилинди, ҳамда ташкилотнинг 2023 йилдаги ривожланиш стратегияси ишлаб чиқилиб, унинг бажарилиши ташкилот олдига қўйилган муҳим вазифа қилиб белгиланди. Шунингдек, 2023 йил – “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” деб давлатимиз раҳбари томонидан белгиланганлиги ва шу номга асосан “Гано Шифо” ташкилоти ҳам 36 миллиондан зиёд бўлган юртимиз аҳолиси хонадонларига йил давомида “Саломатилик ва фаровонлик олиб кириш”ни ўз олдига мақсад қилиб қўйганлигини алоҳида қайд этиб ўтган ҳолда, ушбу ташкилотнинг келгуси фаолиятига ҳам улкан муваффақиятлар тилаб қоламиз.