Welcome to   Click to listen highlighted text! Welcome to

Савол-жавоблар

ИШ ЖОЙИНИ ЎЗГАРТИРИШ – БОШҚА ИШГА ЎТКАЗИШ ЭМАС

Бизнинг МЧЖ сартарошлик ва бошқа маиший хизматларни кўрсатади. Асосий салондан ташқари, шаҳар доирасида жойлашган яна 4 салон бор, улар жамиятнинг таркибий бўлинмаларини ташкил этади. Биз И.Ирисовани 3 ой синов муддати билан сартарошлик ишига қабул қилдик. Унинг иш жойи буйруқ билан синов муддати даврида 2-салон деб белгиланди. Буйруқ билан у таништирилди. Синов муддати тугагач, 2-салон мудири И.Ирисовага иш берувчи уни ишлаш учун 5-салонга юбораётганини маълум қилди, бунда унинг меҳнат вазифалари ва иш ҳақи сақланиши тўғрисида огоҳлантирди. И.Ирисова мазкур қарорга рози бўлмади. Мен МЧЖда кадрлар ишини юритаман. Мазкур ҳолда иш берувчининг ҳаракатлари тўғрилиги хусусида фикрингизни билмоқчи эдим.

Кадрлар бўлими бошлиғи.

 – Иш берувчининг ҳаракатларида меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларини яққол қўпол бузишлар йўқ. Сизнинг ҳолатда И.Ирисова учун иш жойи 2-салонда синов муддати даврига буйруқ билан белгиланган. У билан меҳнат шартномаси тузилаётганда иш жойи (МКнинг 73-моддаси 2-қисми) кўрсатилмаган.

Одатда бошқа доимий ишга ўтказишга барча ҳолларда фақат ходимнинг розилиги билан йўл қўйилади (МКнинг 92-моддаси). Бироқ ундан ўзгартиришни (иш жойини ўзгартиришни) фарқлаш лозим, у бошқа доимий ишга ўтказиш деб ҳисобланмайди ва, бинобарин, ходим билан келишиш талаб қилинмайди (МКнинг 91-моддаси).

Шуни ҳам унутмаслик лозимки, қонунчилик ходимни унинг соғлиғига тўғри келмайдиган ишга ўтказиш ва жойлаштиришни тақиқлайди (МКнинг 95-моддаси). Шу сабабли агар И.Ирисова иш берувчи томонидан унинг меҳнатга оид ҳуқуқлари бузилган деб ҳисобласа, у меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари тўғри қўлланганлигини текшириш мақсадида давлат меҳнат ҳуқуқ инспекциясига ёки иш берувчи жойлашган жойдаги прокуратурага мурожаат қилишга ҳақлидир.

СИЗ ИШДА БЎЛИШИНГИЗ КЕРАК

Ишлаб чиқаришдаги зарурат туфайли ходимни меҳнат таътилидан чақириб олиш керак. Таътилга чиққанидан кейин неча кун ўтгач ишга чақириб олиш мумкин?

– Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида ишлаб чиқаришдаги зарурат туфайли исталган вақтда ходимнинг таътилини бўлишга рухсат берилади. Бироқ иш берувчи асоссиз равишда бундай қила олмайди. Таътилдан чақириб олишга фақат ходимнинг розилиги билан йўл қўйилади (МКнинг 147-моддаси). Агар у норози бўлса, иш берувчи таътилда бўлган ходимни меҳнат мажбуриятларини бажариш учун қайтишга мажбурлай олмайди. Ходимни таътилдан чақириб олишга розилиги шакли Меҳнат кодексида белгиланмаган. Юзага келиши мумкин бўлган низоларни бартараф этиш мақсадида розилик ёзма шаклда берилгани мақбул.

Чақириб олиш сабаби ишлаб чиқаришдаги зарурат деб белгиланади. Шу муносабат билан таътилнинг фойдаланилмай қолган қисми ходимга мазкур иш йили давомида бошқа вақтда берилиши ёки МКнинг 143-моддаси 5, 6 ва 7-қисмларида назарда тутилган талабларга риоя қилган ҳолда кейинги иш йилининг таътилига қўшиб қўйилиши керак (МКнинг 147-моддаси).

Ходим муддатидан олдин таътилдан ишга чиқишга рози бўлган тақдирда, иш берувчи эркин шаклдаги тегишли буйруқ чиқариши керак. Чақириб олишда иш ҳақи қайта ҳисоб-китоб қилиниши лозим – фойдаланилмаган таътил кунларига тўғри келадиган пул маблағлари таътилдан чиққандан кейинги иш вақти учун жорий иш ҳақини тўлашга йўналтирилади. Мазкур маблағлар бошқа вақтда тақдим этилган тақдирда уларни тўлаш учун ўртача иш ҳақи қайтадан ҳисобланади.

Ходимни чақириб олиш тўғрисида буйруқ чиқарилгандан кейин таътиллар жадвалига ўзгартириш киритиш керак. Сўнгра бу ҳақда ёзув ходимнинг шахсий варақасида (Т-2-сон шакл) қайд этилиши лозим. Шуни эслатиб ўтиш керакки, иш берувчининг таътил тугашидан олдин ишга чақириб олиш тўғрисидаги буйруғини бажаришнинг ходим томонидан рад этилишига (сабабидан қатъи назар) меҳнат интизомининг бузилиши сифатида қаралмайди.

 

 

 

Print Friendly, PDF & Email
Experience the gaming intensity at Glory's intense gaming battleground , where intensity amplifies the game.
Click to listen highlighted text!