Мана орадан беш асрдан ортиқ вақт ўтибдики улуғ мутафаккир боболаримиз, сўз мулкининг султони Алишер Навоий ҳамда шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг бой маънавий мероси бутун дунёни ҳайратга солиб, инсонлар қалбига, онгу шуурига эзгулик, инсонпарварлик, саховат ва меҳр-мурувват нурини таратиб келмоқда. Шу кунларда юртимизда Алишер Навоий таваллудининг 583 ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 541 йиллиги кенг нишонланмоқда.
Ўзбекистон Тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши тизимидаги бошланғич касаба уюшмаси ташкилотларида улуғ мутафаккир боболаримизнинг бой маънавий меросини ишчи-ходимлар ўртасида тарғиб қилиш мақсадида маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди. Хусусан, Узун туман 2 сон касб-ҳунар мактаби, «Нуронийлар» жамғармаси ҳамда ёзувчилар уюшмаси билан ҳакроликда «Навоий ёди ила яшаймиз мудом» , Ангор тумани 1-сон касб-ҳунар мактаби ўқитувчи ва ўқувчилари иштирокида «Ҳар кимки вафо қилса, вафо топқусидир» шиорлари остида ғазалхонлик тадбирлари ташкил этилди.
Халқимиз маънавий дунёсининг юксалишига улкан ҳисса қўшган икки буюк шахс – Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуди муносабати билан ташкил этилган тадбирда ишчи-ходимлар, ижодкор ёшлар иштирок этиб, икки ижодкорнинг ҳаёти, фаолияти, ижодий мероси хусусида ўзаро фикр алмашишди. Тадбир якунида барча бирдек бундай тадбирлар кўплаб ўтказилиши ёшлар мъанавиятини юксалтиришга ёрдам беришини таъкидлаб ўтдилар.