Ўзбекистон Тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Қорақалпоғистон Республикаси бирлашган қўмитаси томонидан Хўжайли, Канликўл туман «Ободонлаштириш бошқармалари»да мазкур ташкилотлар жамоа шартномаси бандларининг 2023 йилда бажарилиш якунларига бағишланган йиғилиш ўтказилди. Тадбирни бирлашган қўмита раиси Қ.Бекманова кириш сўзи билан очиб берди.
Тасдиқланган кун тартиби бўйича корхона раҳбари ва бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти раисилари жамоа шартномасининг 2023 йилда бажарили юзасидан ташкилот ҳисоботини йиғилганларга ўқиб эшиттирдилар. Шундан сўнг жамоа шартномасини назорат қилувчи комиссия раиси жамоа шартномаси бандларининг бажарилиши бўйича тайёрланган далолартномани иштирокчиларга ўқиб эшиттирди. Бўлиб ўтган йиғилишларда барча томонидан билдирилган фикр-мулоҳазалардан сўнг жамоа шартномасининг 2023 йилдаги ижроси намунали деб баҳоланди ҳамда кун тартибидаги мазкур масала юзасидан тайёрланган қарор лойиҳаси қабул қилинди.
Йиғилиш давомида ҳудудий кенгаш вакиллари сўзга чиқиб, бошланғич касаба уюшмаси ва ташкилот раҳбари томонидан ходимларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ҳимоясига доир амалга оширилган ижобий ишлар, фаолият давомида йўл қўйилган камчиликлар ва келгусидаги вазифалар ҳақида тўхталиб ўтди.
Шунингдек, 2024 йил 22 февраль куни «Ўрикзор» бозорининг мажлислар залида бирлашган қўмита тизимидаги корхона ва ташкилотлар касаба уюшма раислари иштирокида Жамоа шартнолари бандларининг бажарилиши ва Хотин-қизларга яратиб берилган имтиёзлардан кенг фойдаланиш хамда уларнинг жамиятдаги ўрни хақидаги мавзуга бағишланган давра сухбати ўтказилди.