Welcome to   Click to listen highlighted text! Welcome to

Республика Кенгашининг V Мажлиси ҳамда Х – Ижроия қўмитаси йиғилишларидан лавҳалар

2024 йил 15 февраль куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг V Мажлиси ҳамда Х – Ижроия қўмитаси йиғилишлари бўлиб ўтди. Ушбу мажлсиларни Республика Кенгаши раиси У.Мухамедов олиб борди.

Республика Кенгашининг  V Мажлиси кун тартибига киритилган
3 та масалалар атрофлича муҳокама этилди ҳамда Республдика Кенгаши тафтиш комиссиясининг 2023 йил давомида амалга оширилган ишлар юзасидан  ахбороти тингланди ва келгусида комиссия фаолиятини янада жадаллаштириш мақсадида тегишли топшириклар берилди.

Республика Кенгаши Х – Ижроия қўмитаси йиғилишида кун тартибига киритилган 8 та масалалар кўриб чиқилди. Йиғилишда 2023 йил давомида амалга оширилган ишлар муҳокама этилиб,  2024 йилга мўлжалланган Республика Кенгаши Иш режаси муҳокама этилди.  

Йиғилиш сўнгида муҳокама этилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!