Ўзбекистон Тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Тошкент шаҳар бирлашган қўмитаси томонидан «Тошкент Иссиқлик Маркази» МЧЖда мазкур ташкилот жамоа шартномаси бандларининг 2023 йилда бажарилиш якунларига бағишланган йиғилиш (конференцияси) ўтказилди.
Мазкур йиғилишда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясидан бириктирилган вакил сифатида К.Шаюсупова, Ўзбекистон Тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалари ҳодимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси ўринбосари Ш.Кадиров, ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича бош мутахассис Ж.Джурабаев ҳамда Тошкент шаҳар Кенгашидан кузатиб борувчи вакил сифатида таклиф қилинган Р.Махамадалиевлар иштирок этдилар.
Тасдиқланган кун тартиби бўйича корхона раҳбари ва бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти раиси жамоа шартномасининг 2023 йилда бажарилиши юзасидан ташкилот ҳисоботини йиғилганларга ўқиб эшиттирдилар. Шундан сўнг жамоа шартномасини назорат қилувчи комиссия раиси жамоа шартномаси бандларининг бажарилиши бўйича тайёрланган далолартномани иштирокчиларга ўқиб эшиттирди. Бўлиб ўтган йиғилишда барча томонидан билдирилган фикр-мулоҳазалардан сўнг жамоа шартномасининг 2023 йилдаги ижроси қониқарлий деб баҳоланди ҳамда кун тартибидаги мазкур масала юзасидан тайёрланган қарор лойиҳаси қабул қилинди.
Конферениция давомида Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясидан бириктирилган вакил сифатида К.Шаюсупова сўзга чиқиб, бошланғич касаба уюшмаси ва ташкилот раҳбари томонидан ходимларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ҳимоясига доир амалга оширилган ижобий ишлар, фаолият давомида йўл қўйилган камчиликлар ва келгусидаги вазифалар ҳақида тўхталиб ўтди. Якунда барча томонидан йиғилиш баённомаси маъқулланди.