Жорий йилнинг 4 ноябрь куни “11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” муносабати билан “Инсон қадри учун, эл-юрт бахти учун!” деган ғоя асосида Тошкент вилояти Ангрен шаҳарда Ўзбекистон Тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашига аъзо “Angren shakar” МЧЖ бошланғич ташкилотининг 10 йиллий юбилей, шунингдек, Республика Кенгаши томонидан ўтказилган “Энг яхши ташкилот” номинацияси ғолибилиги, корхона рахбари ҳамда бошланғич касаба уюшмаси раисига Республика Кенгашининг эсдалик совғалари Республика Кенгаши раиси У.Муҳамедов томонидан топширилди.
Шунингдек, Ангрен шаҳар кенгаши тасарруфидаги 25 нафар фаолият юритиб келаётган ташкилот ва корхона рахбарлари ҳамда бошланғич касаба уюшмаси раислари иштирокида “11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” муносабати билан тантаналий учрашув бўлиб ўтди. Тадбир давомида Республика Кенгаши раиси У.Мухамедов фаоллар билан очиқ мулоқот ўтказиб, иштирокчиларнинг ўзини қизиқтирган саволларига жавоб берди.
“Янги Ўзбекистоннинг янги касаба уюшмалари ўн кунлиги” декадаси доирасида байрам тадбирлари ўтказилди
- Права, подкрепленные знаниями
- Соғлом турмуш тарғиботи