Жорий йилнинг 7 ноябрь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг малака ошириш институти биносида Ўзбекистон Тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан 11-ноябрь “Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” байрами муносабати билан “Инсон қадри учун – ел юрт бахти учун” шиори остида маданий-маърифийи тадбир ташкиллаштирилди.
Унда касаба уюшмаси Республика Кенгаши билан ижтимоий шериклик алоқаларини ўрнатган паритет ташкилотлардан вакиллар, Республика Кенгашида узоқ йиллар меҳнат қилган ва ҳозирда нафақада бўлган фахрийлар, “Ўзбекистон Кўзи ожизлар жамияти” ҳамда “Ўзбекистон Карлар жамият”лари тасарруфида бўлган корхона ва ташкилотларда меҳнат қилаётган ногиронлиги бўлган ходимлар, “Ўзбекистон ногиролар жамияти” ходимлари, шунингдек касаба уюшмаси Республика Кенгашига аъзо бўлган бошланғич касаба уюшмаси раислари иштирок этишди.
Тадбирни касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Мухамедов Улуғбек Зиёдуллаевич ва “Ўзбекистон Карлар жамияти марказий бошқаруви” раиси Шодиева Гўзал Ўктамова кириш сўзлари билан очиб, барча меҳмонлар-ни яқинлашиб келаётган байрам билан чин дилдан табрикалашди.
Шундан сўнг “Ўзбекистон Кўзи ожизлар жамияти” ҳамда “Ўзбекистон Карлар жамият”лари тасарруфида бўлган бир гуруҳ санъаткорлар томонидан меҳмонларни хурсанд қилиш мақсадида куй-қўшиқлар ижро қилинди ва йиғилганларнинг кайфиятига янада кўтаринкилик бахшида этилди.
Тадбирда 130 нафар иштирокчиларга Республика Кенгаши томонидан эсдалик совғалар топширилди шунингдек касаба уюшмаси тизимида меҳнат қилиб келаётган фаол меҳнаткашларга Республика Кенгашининг “Ташаккурнома”лари топширилди.
Ушбу тадбирдан кўзланган мақсад “11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” байрамини кенг нишонлаш, касаба уюшмаларини олиб бораётган фаолияти билан яқиндан таништириш, касаба уюшмаларига аъзо ногиронлиги бўлган ишчи-ходимларнинг жамиятимиздаги рўлини ошириш, уларга булган эътиборни янда кучайтириш, уларнинг ижтимоий-иқтисодий манфатларин ҳимоя қилиш ҳамда касаба уюшмасидаги обрўсини мустахкамалаш ва иштирокини таъминлашдан иборат.