Welcome to   Click to listen highlighted text! Welcome to

“Инсон қадри учун, эл-юрт бахти учун!” мурувват  тадбир ўтказилди

Жорий йилнинг 9-10 ноябрь кунлари Ўзбекистон Тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалари ходимлари Республика Кенгаши ҳамда Тошкент шаҳар 1-сонли “Мурувват” ногиронлиги бўлган болалар учун интернат уйи билан ҳамкорликда 2024 йил 9 ноябрь куни 11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” ҳамда ”Тиббиёт ходимлари куни” муносабати билан “Инсон қадри учун, эл-юрт бахти учун!” мурувват  тадбир ўтказилди. Интернатда 299 нафар болалар васийликка олинган бўлиб, 334 нафар ходим болаларни парваришлаш билан машғул.

Ушбу тадбирда Республика Кенгашининг раиси Мухамедов Улуғбек Зиёдуллаевич иштирок этди, давлатимиз томонидан ногиронлиги бўлган шахсларга яратиб берилаётган шароитлар, уларнинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлаш, ногиронлиги бўлган болаларни ҳайётда ўз ўринларини топишларига кўмак кўрсатилаётганлиги борасида ўз фикирларини баён этди.  

Ташриф давомида “Мурувват” уйидаги ижтимоий хизмат ходимлари ишини эътироф этиб, болаларга меҳр-муруввати учун миннатдорлик билдирган ҳолда Республика Кенгаши томонидан “Мурувват” уйи ходимларининг 150 нафарини “Угам” дам олиш  оромгоҳида бир кунлик дам олишлари учун йўлланма тақдим этилди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!