«Спорт – саломатлик гарови» шиори остида туман спартакиадаси ўтказилди | Тадиркорлик
Welcome to Тадиркорлик   Click to listen highlighted text! Welcome to Тадиркорлик
Тадиркорлик

«Спорт – саломатлик гарови» шиори остида туман спартакиадаси ўтказилди

Ўзбекистон Тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалари ходимлари касаба уюшмаси Бўстонлиқ тумани кенгаши томонидан туман кенгаши тасарруфидаги ташкилотларда меҳнат қилаётган касаба уюшма аъзоларини жисмоний тарбия ва спортга жалб қилиш орқали уларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида кенг қамровли тадбир ташкил этилди. Ушбу тадбир, шунингдек, спортни ҳар бир оилага кириб боришини таъминлаш ва жамоавий тарбияни ривожлантиришга қаратилган.

Жорий йилнинг 6 ноябрь куни «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили» ҳамда “11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” байрамига бағишланган ҳолда туман миқёсидаги касаба уюшмалари уртасида «Спорт – саломатлик гарови» шиори остида спартакиада бўлиб ўтди. Тадбирда 50 нафар касаба уюшмаси фаоллари иштирок этиб, стол тенниси, шашка, шахмат ва арқон тортиш каби спорт турлари бўйича ўзаро беллашдилар.

Спартакиада якунида иштирокчилар қимматбаҳо совғалар ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирланиб, улар учун байрам дастурхони ташкил этилди. Тадбир нафақат байрамона руҳда ўтди, балки ишчи-ходимлар орасида жисмоний фаолликни ошириш ва уларнинг соғлигини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этди.

Бундай тадбирлар касаба уюшма аъзолари ўртасида дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш ва соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилишга хизмат қилиб, ҳар бир иштирокчи учун эсда қоларли бўлди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!