
20 январь куни Ўзбекистон Тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалари ходимлари касаба уюшмаси Тошкент шаҳар бирлашган қўмитаси томонидан тармоқ тизимида бўлган 100 га яқин бошланғич касаба уюшмалари ташкилотлари раисларига ҳисобот-сайловларни ўтказиш бўйича ўқув-семинар ташкил этилди.
Унда ҳисобот-сайлов конференсиясини олиб бориш, бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси ва таркибини сайлаш, шаҳар Конференсиясига делегатларни ҳамда тафтиш комиссияси раиси таркибини сайлашгача бўлган жараёнлар амалий тарзда кўрсатиб ўтилди.