Welcome to Тадиркорлик   Click to listen highlighted text! Welcome to Тадиркорлик
Тадиркорлик

“Angren shakar” МЧЖ корхонасида шахмат ва шашка мусобақаси — бирлик ва жипслик тимсоли

Жорий йилнинг 17-18 апрель кунлари “Angren shakar” масъулияти чекланган жамиятида Ўзбекистон касаба уюшмаларининг 120 йиллик юбилейи муносабати билан “120 йил бирликда” шиори остида ёш ишчи-ходимлар ўртасида шахмат ва шашка бўйича мусобақа ташкил этилди. Ушбу тадбир меҳнат жамоасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ёшлар ўртасида спортга бўлган қизиқишни ошириш, жамоавийлик ва бирдамликни мустаҳкамлаш мақсадида ўтказилди.

Икки кун давомида давра суҳбатлари, қизғин баҳслар ва интеллектуал курашларга бой бўлган мусобақаларда жами 71 нафар иштирокчи — 53 нафар эркак ва 18 нафар аёл ишчи-ходимлар фаол қатнашди. Улар ўз билим ва маҳоратларини намоён этиб, чинакам интеллектуал беллашув муҳитини яратишди.

Шахмат мусобақаси натижалари:

1-чи ўрин: Буғ қуввати хўжалиги электромонтёри — Канаев Дилшод Сафарматович

2-чи ўрин: Бош технолог — Курбанов Бахром Кенжаевич

Ғолиблар ва совриндорлар корхона раҳбарияти ва Касаба уюшмаси қўмитаси томонидан муносиб тақдирланди. Уларга “Фахрий ёрлик”лар ҳамда қимматбахо эсдалик совғалари топширилди.

Мусобақа якунларига кўра, барча иштирокчиларга ташаккурномалар ва рағбатлантирувчи совғалар ҳам тақдим этилди. Тадбир иштирокчилар ва меҳмонлар томонидан катта қизиқиш ва мамнуният билан қабул қилинди.

“120 йил бирликда” шиори остида ўтган ушбу мусобақа, нафақат спорт руҳини юксалтириш, балки меҳнат жамоасидаги дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашда ҳам муҳим аҳамият касб этди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!