Welcome to Тадиркорлик   Click to listen highlighted text! Welcome to Тадиркорлик
Тадиркорлик

«Ўзбекистон умумий уйимиз» — тотувлик ва бағрикенглик байрами!

Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалари касаба уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси бирлашган қўмитаси тизимидаги Нукус шаҳаридаги 1-сон политехникумда “Ўзбекистон умумий уйимиз” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирнинг асосий мақсади — юртимизда истиқомат қилаётган турли миллат ва элат вакиллари ўртасида ўзаро дўстлик, бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш, ёш авлод онгига Ватанга муҳаббат, тинчлик ва бирдамлик ғояларини сингдиришдан иборат бўлди.

Тантанали тадбир доирасида турли миллат вакиллари томонидан тайёрланган миллий либослар кўргазмаси иштирокчиларда катта таассурот қолдирди. Ёшлар ижросида миллий қўшиқ ва рақслар, халқ ўйинлари намойиш этилди. Бу орқали мамлакатимизда мавжуд маданий хилма-хиллик ва кўп миллатли халқнинг бир оиладек ҳаёт кечираётгани яна бир бор намоён бўлди.

Тадбирда иштирок этган ёшлар, устозлар ва меҳмонлар нафақат эстетик завқ олдилар, балки юртимиздаги бағрикенглик сиёсати, миллатлар ўртасидаги дўстона муносабатлар ҳақида янада чуқур маълумотларга эга бўлдилар. Бу каби тадбирлар ёшлар қалбида ҳамжиҳатлик, дўстлик ва ўзаро ҳурмат туйғуларини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади.

«Ўзбекистон умумий уйимиз» шиори остида ўтган ушбу тадбир, юртимиздаги тинчлик ва барқарорликни асраш, миллий анъаналарни эъзозлаш ва келажак авлод онгида ватанпарварлик туйғусини шакллантириш йўлида муҳим қадам бўлди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!