2026 йил 18 май куни Ўзбекистон Тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ҳамда вилоят бирлашган қўмитаси ташаббуси билан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Сирдарё вилоят кенгашининг мажлислар залида тизимдаги корхона ва ташкилотлар меҳнат жамоалари иштирокида “Очиқ эшиклар куни” ва фуқароларнинг «сайёр қабули» ташкил этилди.
🔺 Мазкур тадбир Республика Кенгашининг 2026 йил 20 январдаги 2-4 “с”-сонли қарори билан тасдиқланган 2026 йилга мўлжалланган Иш режасининг 17-банди ижроси доирасида ўтказилди.
🔺 Тадбирда Ўзбекистон Тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси ўринбосари Ш.Қодиров, ташкилий ишлар бўйича бош мутахассис С.Сайфуллаев, ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича бош мутахассис Ж.Жўрабаев, бош юрисконсульт Р.Худойбердиев, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Сирдарё вилоят кенгаши раиси ўринбосари Б.Хамиджонов, вилоят кенгаши бош мутахассиси С.Тоғаев, Ўзбекистон Тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Сирдарё вилояти бўйича масьул ташкилотчиси Н.Эгамбердиев, вилоятдаги тадбиркорлик субъектлари бошланғич касаба уюшма ташкилотлари раислари ҳамда масъул ходимлар иштирок этди.
🔺 Йиғилиш давомида 2025 йил 17 октябрь куни давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг касаба уюшмалари фаоллари ва фахрийлари билан ўтказган учрашувида билдирилган фикрлар, белгилаб берилган устувор вазифалар, касаба уюшмаси фаолиятининг йўналишларидаги ютуқлар ва муаммолар, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Қурултойи, тармоқ касаба уюшмасининг Қурултойлари қарорлари билан белгиланган Стратегик ва Устувор йўналишлар юзасидан атрофлича фикр алмашилди.
🔺 Жумладан, меҳнат шароитларини яхшилаш, меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя этиш, касаба уюшмасига аъзоликнинг афзалликлари, иш жойларида бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш, касб касалликлари профилактикасини кучайтириш ҳамда ўзаро ижтимоий ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
🔺 Шунингдек, меҳнат қонунчилигидаги сўнгги ўзгариш ва янгиликлар, 2025 йил 24 декабрдаги 819-сонли қарор билан тасдиқланган Низом мазмун-моҳияти, Халқаро меҳнат ташкилоти конвенциялари ҳамда гендер тенглик тамойиллари юзасидан семинар ташкил этилди. Тадбир очиқ мулоқот ва мунозаралар шаклида ўтказилиб, ходимларни мунтазам ўқитиш, меҳнат қонунчилиги бўйича йўриқнома бериш, биринчи тиббий ёрдамга тайёрлаш ва малака ошириш ишларини тизимли йўлга қўйиш зарурлиги таъкидланди.
🔺 Тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган масалалар бўйича батафсил жавоблар олдилар.