Хозирги вақтда талаб даражасида тузиладиган тармоқ келишуви, жамоа шартномалари асосида меҳнат муносабатларини тартибга солишининг кенг амалиёти шаклланган.
Корхона, ташкилот ва муассасаларда иш берувчи билан ходимлар ўртасидаги меҳнатга, ижтимоий-иқтисодий ва касбга оид муносабатларини тартибга солувчи норматив ҳужжат жамоа шартномаси ҳисобланади. Жамоа шартномаси “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига бирлашган касаба уюшмаларининг фуқаролик жамиятини шакиллантириш шароитидаги харакат дастури”да белгилаб берилган касаба уюшмалариниг ўз аъзоларини ҳимоя қилиш вазифасини амалга оширишда асосий восита ҳисобланади.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2016 йил 19 апрелдаги «Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 2016 йил 1-чорак давомидаги фаолияти якунлари тўғрисида»ги 2-1-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг май ойида тармоқ касаба уюшмаси Республика кенгашининг масъул ходимлари ва ҳудудий бирлашмалар билан ўзаро мувофиқлаштирилган ҳолда туман, шаҳар кенгашлари раислари учун жамоа шартномалри лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш тартибига бағишланган ўқув семинарлар ўтказилди.
Ўқув семинарларда, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2014 йил 24 октябрдаги 19-13 сонли Қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги жамоа шартномаларини лойиҳаларини жамоатчилик экспертизасидан ўтказиш, қабул қилинган жамоа шартномаларини рўйҳатга олиш Тартиби” тўғрисида слайд орали тушунтириш ишлари олиб борилди.
Бундан ташқари қуйидаги масалалар бўйича тўхталиб ўтилди.
Жумладан: Туман, шаҳар кенгашлари тасарруфидаги корхона ва ташкилотларда қабул қилинган жамоа шартномаларини инвентаризациядан ўтказиш, бунда ушбу хужжатлар мазмуни тармоқ келишувларига ҳамда ЎКУФК томонидан ишлаб чиқилган макетга тўлиқ мувофиқлаштирилишига эришиш;
– ҳар бир юридик шахс мақомидаги, ишчилар кам сонли бўлган корхона ва ташкилотларни жамоа шарномалари билан қамраб олишни таъминлаш;
– Меҳнат кодексида норматив тусдаги қоидалар жамоа шартонмасида мустаҳкамлаб қўйилиши мумкин ёки шарт деб бевосита кўрсатима берилган моддалар талабларини акс эттириш;
– Меҳнат кодексининг 161-моддасига асосан меҳнатга ҳақ тўлаш ҳар ярим ойда бир мартадан кам бўлмаган ҳолда тўланишини жамоатчилик назоратига олиш;
– жамоа шартномасини бажарилишига оид статистик ҳисоботларни ЎзКУФК тавсиялари асосида юритилишига эришиш;
– жамоа шартномаларини ижросини назорат қилувчи комиссиялар томонидан йил якунлари бўйича бажарилишини меҳнат жамоасининг умумий йиғилишида икки тарафлама муҳокама қилинишини назоратга олиш.
Шу билан бирга, бошланғич касаба уюшма ташкилотлари томонидан қабул қилинаётган жамоа шартномаларини тузишда, экспертизадан ўтказишда ва рўйҳатга олишда, меҳнат жамоасининг умумий йиғилишида мақуллашда, ҳамда бошланғич касаба уюшма ташкилотларида меҳнат жамоаларининг умумий йиғилишларини ўтказиш бўйича тавсиялар, КУФКнинг бошланғич ташкилотлар раҳбарлари учун фаолиятини тўғри ва самарали ташкил этиш бўйича қўлланма, тармоқ касаба уюшмаси Республика кенгаши томонидан ишлаб чиқилган жамоа шартномалрини муҳокама қилиш тартибига оид намунавий хужжатлар тўплами тақдим этилди.
Ўқув семинар сўнгида туман, шаҳар кенгаши раислари томонидан касаба уюшма фаолиятига доир саволларга, Республика Кенгашининг масъул ходимлари батафсил жавоб берди.