Маълумки, 2015 йилда Республика касаба уюшмалари ташкилотларининг барча бўғинларида ҳисобот-сайловлар, шу жумладан 2015 йил август ойида Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси III Қурултойи ўтказилиб, келажакда амалга ошириладиган долзарб устувор вазифалар белгиланган эди.
2016 йил биринчи чоракдаги тармоқ касаба уюшмалари фаолияти якунлари ва III Қурултойда белгиланган устувор вазифаларни ижросининг мухокамаси Республика кенгаши томонидан 2016 йил май ойида худудлардаги барча туман (шахар) кенгашлари раёсатларида ташкил этилди.
Жумладан, Республика кенгаши меҳнат муҳофазаси бўйича бош мутахассис А.Акбаров иштироқида 2016 йилнинг 17 майда Андижон вилоятидаги Асака туман, 18 майда Андижон шаҳар, 19 майда Фарғона вилоятидаги Тошлоқ туман ва Фарғона шаҳар кенгашлари раёсатларида юқорида қайд этилган масала танқидий жиҳатдан муҳокама этилди. Ушбу раёсатларда тармоқ корхона ва ташкилотлар касаба уюшма фаоллари (бошланғич касаба уюшма қўмиталари раислари ва ҳисобчилари) қатнашдилар. Тармоқ касаба уюшмалари барча бўғинлари 2016 йилнинг биринчи чоракидаги фаолиятидан келиб чиққан ҳолда:
– нодавлатлат секторига мансуб хозиргача касаба уюшмасини тузмаган кичик бизнес корхоналари мехмонхоналар, ҳунармандлар, оилавий корхоналар, трансмиллий корхоналар, бозорларда касаба уюшмасини ташкил этилишига ва уларда жамоа шартномасини тузилишига эришиш;
– жамоа шартномаларни, мазмун-мохиятини ва аҳамиятини кучайтириш, уларга экспертизадан ўтказиш жараёнида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон Савдо-саноат Палатаси ўртасида ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий масалаларига оид 2014-2016 йиллар учун Бош келишуви ва касаба уюшмаси Республика кенгаши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, “Ўзбекенгилсаноат” давлат акциядорлик компанияси, Ўзбекистон Республикаси “Ҳунарманд” уюшмаси, “Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмаси бошқаруви, “Ўзбекистон карлар жамияти Республика Бошқаруви”, “Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти Республика Бошқаруви”, “Ўзбекчармпойабзали” уюшмаси бошқаруви, Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси кенгаши, Ўзбекистон “Ўзкоммунхизмат” агентлиги ўртасида 2014-2016 йиллар учун тузилган тармоқ келишувлари талабларини киритиш, жамоа шартномалари сифатли ижросини таъминлаш;
– “Соғлом она ва бола йили” бўйича туман, шаҳар кенгашлари Дастурлари ҳамда бошланғич касаба уюшма ташкилотларида қабул қилинган қўшма тадбирларни сифатли ижросини таъминлаш;
– Ўзбекистон КУФКнинг “Меҳнат шароитлари ва меҳнат муҳофазасини яхшилаш бўйича ҳаракатлар Дастури”ни, меҳнат муҳофазаси бўйича битимларни сифатли ижросини, мехнат мухофазаси вакиллигига муносиб номзодларни сайлаш ва уларни ўқувларни ташкил этилишини давом эттириш;
– туман кенгаши томонидан бошланғич касаба уюшма ташкилотларга барча йуналишлар буйича амалий ёрдам кўрсатиш (семинарлар, ўқувлар, давра суҳбатлари ва х.к.) қўламини кенгайтириш;
– ҳар бир фуқародан тушган ёзма ва оғзаки мурожаатларижиддий ёндошиб белгиланган муддатларда кўриб чиқиш;
– молия фаолияти бўйича санатория йулланмаларини амалдаги йўрикномага асосан расмийлаштириш, аъзолик бадалларни таҳсимотига оид КУФКнинг 7-4 сонли Низоми, Республика кенгашининг 4-3 ва 4-4 сонли Низомларига қатъиян риоя қилиш каби устувор йўналишларга эътиборларини кучайтириш лозимлиги таъкидланди.
Мазкур тадбирлар иштироқчилари томонидан тушган саволларга жавоблар берилди ҳамда касаба уюшмаси фаолиятига оид хужжатлар электрон нусҳалари таркатилди.