Жорий йилнинг июнь ойида Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмасининг Андижон, Бухоро, Наманган ва Фарғона вилоятларида тармоқ тизимидаги бошланғич качаба уюшмаси қўмитаси раислари ва меҳнатни муҳофаза қилиш – техник мухандислари ва жамоатчилик асосда сайланган меҳнатни муҳофаза қилиш вакиллари иштирок меҳнатни муҳофаза қилишга бағишланган ўқув семинар ташкил этилди.
Семинарга Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг меҳнат муҳофазаси бўйича бош мутахассиси, масъул ташкилотчилар, ҳудудий касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудирлари, туман (шаҳар) кенгаш раислари қатнашди.
Семинарда сўзга чиққан меҳнат муҳофазаси бўйича мутахассислар корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига амал қилиш, бахтсиз ходисалар ва касб касалликларига чалинишни олдини олиш, жамоа шартномаларида кўрсатилган иш берувчи билан келишилган ҳолда корхоналарда меҳнат шароитларини яхшилаш ва уни муҳофаза қилиш, ходимларни медицина кўригидан ўтказиш, махсус кийим бош билан таъминлаш, меъёрларга асосан сут ва сут махсулотлари билан таъминлашни жойларда тузилган меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича жамоатчилик назорати доимий комиссиялар томонидан назорат қилинишини ва жамоатчилик назорат комиссияси томонидан йиғилишларда муҳокама қилиб борилишини тушунтириб ўтдилар.
Кўргазмали слайдлар орқали меҳнатни муҳофазасини кучайтиришда меҳнатни муҳофаза қилишга доир чиқарилган янги қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатларга риоя этиш ва жойларда ишчи ходимларга тушунтириш ишларини олиб бориш таъкидлаб ўтилди.
Бўлиб ўтган тадбирга йиғилган иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотиб ўзлари учун керакли бўлган маълумотларни олиб, ўтказилган ўқув семинар учун ўз миннатдорчиликларини билдирдилар. Семинар якунида ҳар бир иштирокчиларга меҳнат муҳофазаси бўйича жамоатчи вакил учун қўлланмалар тарқатилди.