Welcome to   Click to listen highlighted text! Welcome to

Ҳар бир фарзандга меҳр эътибор

Жорий йилнинг 1 июнида “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” нишонланди.

Президентимиз И.А.Каримов таъкидлаганидек, “Соғлом авлодни тарбиялаш барчанинг, бутун жамиятнинг, шу юртда яшайдиган ҳар бир инсоннинг асосий иши, инсоний бурчидир”.

026 болалар куни2

Баркамол авлод тарбияси, истеъдодли ёш авлодни қўллаб-қувватлаш, ота-она меҳридан бебаҳра болаларга меҳр кўрсатиш давлатимизнинг кучли ижтимоий сиёсатининг устувор йўналишларидан ҳисобланади. 1 июнь “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни”га бағишлаб “Ширин” болалар дам олиш мажмуасида Ўзбекистон  истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Бухоро шаҳар кенгаши ҳамда таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Бухоро шаҳар кенгаши билан ҳамкорликда 80 нафарга яқин болаларга “Касаба уюшмаси – болаларга!” акцияси юзасидан Бухоро шахридаги “Ширин” болалар дам олиш мажмуасида Бухоро қўғирчоқ театри актрисалари иштирокида маданий-маърифий тадбир ташкил этилди. Болалар ва уларнинг ота-оналари учун касаба уюшмаси ҳисобидан бепул байрам дастурхони безатилди.

 

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!