Welcome to   Click to listen highlighted text! Welcome to

Норасмий бандликни чеклаш

Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раёсатининг 2016 йил “23” февралдаги 3-9 “с” – сонли қарори билан тасдиқланган ҳамда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши томонидан тасдиқланган “Норасмий бандликни чеклаш” бўйича 2016 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар дастури”га мувофиқ, жорий йилнинг июнь ойида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги ахборот маслахат марказининг Бухоро вилояти бўлими, Ўзбекистон Республикаси халқ усталари, ҳунармандлари, мусаввирлари “Хунарманд” уюшмаси Бухоро худудий бошқармаси ва Когон маиший хизмат касб-хунар коллежи билан ҳамкорликда касб-ҳунар коллежи битирувчилари ўртасида Норасмий бандликни чеклаш, аҳоли бандлигини таъминлаш, меҳнат қонунчилигида назарда тутилган имтиёз ва кафолатлар ва расмий меҳнат афзалликлари тўғрисида ўқув семинар ташкил этилди.

семинар2

Семинарни Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Бухоро вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Ж.Б.Нуруллаев очиб берар экан, республикамиз иктисодиётининг мухим сохаси бўлмиш кичик бизнесни ривожлантириш, хусусий тадбиркорлик, оилавий корхоналар, хунармандликнинг кафолатлари ва эркинликларини таъминлашга жиддий эътибор берилаётганлигини таъкидлаб ўтди.

Кун тартибидаги масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги ахборот маслахат марказининг Бухоро вилояти бўлими бошлиғи А.И.Ёдгоров сўзга чиқиб, ҳукуматимиз томонидан кичик бизнес субъектларини ривожлантириш ҳамда мамлакат иқтисодиётида уларнинг улушини кескин кўпайтириш мақсадида берилган, барча солиқ турлари бўйича имтиёзларни бирма-бир тўхталиб шархлаб ўтди. Солиқ қонунчилигида оилавий корхоналарга бериладиган имтиёзлар, норасмий бандликдан расмий бандликка ўтиш афзалликлари, солиқ қонунчилигидаги кичик бизнес субъектларига давлат томонидан берилган имтиёз ва қулайликлар ва  аҳоли бандлигини таъминлашда жамият иқтисодиётини ривожлантиришдаги моҳияти тўғрисида батафсил тушунтириб берди.

Ўзбекистон Республикаси халқ усталари, ҳунармандлари, мусаввирлари “Хунарманд” уюшмаси Бухоро худудий бошқармаси бошлиғи ўринбосари П.Шоназаров сўзга чиқиб, Хунармандликни ривожлантиришда хукуматимиз томонидан яратилаётган имкониятлар, хамда устоз-шогирд тизимидаги чора-тадбирлар тўғрисида гапириб ўтди. Шу ишларни амалга ошириш мақсадида вилоятдаги туман, шахар Давлат солиқ инспекциялари ва хокимликлар ҳузуридаги тадбиркорликни рўйхатга олиш инспекциялари билан доимий мониторинг олиб борилаётганлигини тушунтириб берди.

Когон маиший хизмат касб-хунар коллежи касаба уюшмаси қўмитаси раиси Ф.Насруллаева таълим муассасаси ходимлари томонидан ҳар бир ўқувчининг тақдирига бефарқ бўлмасдан коллеж битирувчиларининг иш фаолиятларини мониторинг қилиш орқали мунтазам назорат қилиб борилаётганлигини тушунтириб ўтди.

семинар1

Анжуман якунида коллеж битирувчилари, хусусий ва оилавий тадбиркорлар ҳамда жамоа аъзолари қизиқтирган саволларига тўла-тўкис мутахассислар томонидан жавоб олишга эришдилар. Ўқув семинари кизиқарли ва ахамиятли ўтди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!