Жорий йилнинг 30 июнь куни Фарғона вилояти “Фарғона савдо мажмуаси” масъулияти чекланган жамиятида фаолият кўрсатаётган тадбиркорларни касаба уюшма аъзолигига қабул қилиш юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг ташкилий ишлар бўйича бош мутахассиси С.Сайфуллаев, Республика кенгашининг Фарғона вилояти бўйича масъул ташкилотчиси М.Абдуллаева, Фарғона шахар кенгаши раиси К.Юсупов ва “Фарғона савдо мажмуаси” масъулияти чекланган жамиятида фаолият кўрсатаётган 30 нафардан ошиқ тадбиркорлар иштирок этди.
Йиғилишни “Фарғона савдо мажмуаси” масъулияти чекланган жамияти раҳбари ўринбосари Ф.Дадабоев очиб, кун тартибидаги масала юзасидан йиғилиш қатнашчиларини таништирди ва сўз навбатини Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг ташкилий ишлар бўйича бош мутахассиси С.Сайфуллаевга сўз берди.
С.Сайфуллаев, ўз сўзида касаба уюшмасига аъзо бўлишдаги авфзалликлар, тадбиркорларни ижтимоий-иқтисодий химоя қилиш, маданий ва маърифий, спорт тадбирларини ўтказиш, тадбиркорлар ва уларнинг фарзандларини соғломлаштириш масалаларини гапириб ўтди.
Йиғилишда Республика кенгашининг Фарғона вилояти бўйича масъул ташкилотчиси М.Абдуллаева ва Фарғона шахар кенгаши раиси К.Юсуповлар мазкур масала юзасидан бугунги кунда касаба уюшмалари томонидан олиб борилаётган ишлар, касаба уюшмаси аъзолигига қабул қилишдаги тартиб коидалар, уларга бериладиган имтиёз ва кафолатлар тўғрисида тушунчалар бердилар.
Йиғилиш сўнгида тадбиркорлар томонидан берилган саволларга тўлиқ ва аниқ жавоблар берилди.