Welcome to   Click to listen highlighted text! Welcome to

Бухоро вилоятига саёхат

Жорий йилнинг июнь ойида Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги Бахмал ободонлаштириш бошқармаси, Чирчиқ маиший хизмат касб-ҳунар коллежи, Жиззах ва Чирчиқ шаҳар кенгашлари ҳамкорликда Бахмал ободонлаштириш бошқармасининг 30 нафар ҳамда Чирчиқ маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежининг 52 нафар фаол ишчи ходимлари Бухоро шаҳрига саёхат уюштиришди.

24

Саёхат давомида ишчи ходимлар кўтаринки кайфиятда қадимий Бухоро шаҳрининг тарихий обидаларини, мадраса ва музейларини томоша қилиб, Лаби ҳовуз бўйида мароқли дам олишди.

Ташкил этилган саёхатдан ишчи ходимлар миннатдор бўлиб, корхона маъмуриятига ва касаба уюшмалари ташкилотларига ўз миннатдорчилигини билдириб,  ҳар йили саёхатларни кўпроқ ташкил этишни сўраб қолишди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!