Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд шаҳар кенгаши томонидан жорий йилнинг 22 июнь куни тармоқ тизимидаги “8-Март” маъсулияти чекланган жамиятида жамият ходимлари иштирокида “Мустақиллик бизларга нима берди, уни мустаҳкамлашга биз қандай ҳисса қўшаяпмиз” мавзуида “маънавият соати” ташкил этилди.
Тадбирда Самарқанд шаҳар кенгаши раиси Д.Мустафакулова, Самарқанд давлат университети проректори А.Эргашев, кафедра мудири Л.Жураевлар қатнашди.
Тадбир қатнашчилари ўз сўзида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 25 йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорининг мазмун моҳияти, истиқлол йилларида юртимизда амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар самараси, қўлга киритган ва эришган ютуқларимиз юзасидан тадбир иштирокчиларига тушинчалар бериб ўтди.
Тадбир иштирокчилари юртимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётига доир ўзларининг қизиқтирган бир қатор саволларига тадбир қатнашчилари томонидан тўлиқ ва аниқ жавоблар олди.
Тадбир сўнгида “8-Март” маъсулияти чекланган жамияти маъмурияти, бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси ва ходимлари ўз номларидан тадбир қатнашчиларига ўз миннатдорчилигини билдирди.