Welcome to   Click to listen highlighted text! Welcome to

“Энг яхши ишчи касб эгаси”

Хар томонлама соғлом ва баркамол авлодни вояга етказишга қаратилган ёшларга оид давлат сиёсатининг изчил амалга оширилишида давлат ва нодавлат ташкилотларининг яқиндан ҳамкорлигини ташкил этиб бориш, ишчи касбларни оммалаштириш,  энг яхши халқаро ишланмаларни касбий таълим тизимига тадбиқ этиш учун замин яратиш, ёшларнинг истеъдоди ва ижодий қобилиятларини намоён қилиш, ўқувчиларда ўзлари танлаган касб ва ихтисосликларни чуқур ўрганишга қизиқишни кучайтириш, иқтидорли ёш мутахассисларни аниқлаш, касбий маҳоратини ва билим даражасини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсати ва Ўрта махсус, касб-хунар таълими Маркази ҳайъати ўртасида “Ёш ишчи кадрларни тайёрлашга ва уларнинг малакасини оширишга кўмаклашиш” лойиҳаси доирасида “Энг яхши ишчи касб эгаси” танловини ўтказиш тўғрисидаги қўшма қарор имзоланди.

ALI_9387

Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўйича тизимдаги касб-хунар коллежлари битирувчилари ўртасида “Тикув ва тикув-буюмлари ишлаб чиқариш техник-технологи”, “Ошпаз”, “Сартарошлик ва декоратив косметика устаси” номинациялари бўйича ҳудудий танлов босқичи ўтказилди. Танловда назарий ва амалий синовлар ўтказиш орқали ғолиблар аниқланди.

ALI_9698

Танлов ғолиблари касаба уюшма ташкилотлари томонидан қимматбахо ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Танловда ҳар битта номинация бўйича фахрли биринчи ўринни эгаллаган ғолиблар республика босқичида иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!