Ўзбекистон Республикасида янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш масалалари ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг энг муҳим устувор йўналиши ҳисобланади. Бу борада Ҳукумат томонидан иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш масаласи бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда, жумладан ёшлар, айниқса касб-ҳунар коллежлари битирувчилари бандлигига катта эътибор қаратилмоқда.
Айни пайтда касаба уюшмалари томонидан иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлашга кўмаклашиш йўналишларидаги ишлар самарадорлигини янада ошириш давр талаби ҳисобланмоқда. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг 2016 йил 22 январдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан ҳар бир туман, шаҳарда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасида коллеж битирувчилари учун 25 тадан иш ўринлари яратиш тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Бухоро шахридаги “Empire Dolce delikate” масъулияти чекланган жамиятида истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Бухоро шахар кенгаши томонидан кўрсатилган молиявий, ҳуқуқий ёрдам туфайли тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйди ҳамда 5 нафар коллеж битирувчилари иш билан таъминланди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг VII Қурултойида Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан ҳар бир туман, шаҳарда хизмат кўрсатиш ва сервис шохобчалари, корхоналар ташкил этиш, якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти орқали коллеж битирувчилари учун 25 тадан иш ўринлари яратиш бўйича қабул қилинган таклиф юзасидан амалий ишлар давом эттирилмоқда.