Жорий йилнинг 5 июлида Урганч Олимпия захиралари коллежида Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Урганч шаҳар кенгаши томонидан “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури ижроси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан Ургенч шаҳар кенгаши тизимидаги ташкилотларда меҳнат қилаётган хотин-қизлар ва ишчиларнинг фарзандлари ўртасида “Касаба маликаси” шиори остида спортнинг Стол теннис бўйича Урганч шаҳар очиқ биринчилиги мусобақалари бўлиб ўтди.
Мусобақани ташкил этишдан мақсад меҳнат жамоаларида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ҳамда меҳнаткашларнинг фарзандларининг ёзги таътил вақтини мазмунли ташкил қилишдан иборат.
Мусобақа қизғин бахсларга бой тарзда бўлиб ўтди. Хакамлар хайъатининг якуний натижаларига кўра 15 ёшгача бўлган қизлар ўртасида 1-ўринни О.Матризаева,2-ўринни К.Зарипова ва 3-ўринни Ф.Матризаева қўлга киритган бўлса, 25 ёшгача бўлган хаваскорлар ўртасида 1-ўринни Урганч Маиший касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси О.Абдуллаева, 2-ўринни “Урганч Бахмал” МЧЖ ходими М.Азимова ва 3-ўринни “RED FLOWER” МЧЖ тикувчиси Д.Бакиевалар эгаллашди.
Мусобақа сўнгида фаол иштирок этган ва ғолиб бўлган иштирокчилар Урганч шаҳар кенгаши томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.