Мамлакатимизда иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш масалалари ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг энг муҳим устувор йўналиши ҳисобланади. Бу борада Ҳукумат томонидан иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш масаласи бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда, жумладан, ёшлар, айниқса касб ҳунар коллежлари битирувчилари бандлилига катта эътибор қаратилмоқда.
Айни пайтда касаба уюшмалари томонидан иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлашга кўмаклашиш йўналишларидаги ишларни самарадорлигини янада ошириш давр талаби ҳисобланади.
Шу боис Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг VII Қурултойида Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан ҳар бир туман, шаҳарда хизмат кўрсатиш ва сервис шохобчалари, корхоналар ташкил этиш, якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти орқали коллеж битирувчилари учун 25 тадан иш ўринлари яратиш таклифи билдирилган ҳамда делегатлар томонидан қўллаб-қувватланди.
Ушбу хайрли ишларнинг узвий давоми сифатида Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Урганч шаҳар кенгаши, “Агробанк” Урганч ҳудудий бўлими ва “Xorazm e`lonlari gazetasi” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Саъдулла Юсупов билан ҳамкорликда янги иш ўринларини яратиш бўйича уч томонлама олди-сотди ва қарз шартномаси имзоланишга эришилди.
Урганч шаҳар кенгаши томонидан корхонанинг моддий техник базасини мустахкамлашга ва газеталарнинг илк сонлари чоп этилишига кўмаклашилди.
Бунинг натижасида 9 та янги иш ўринлари яратилди ва 4 нафар коллеж битирувчилари иш билан таъминланди.