Welcome to   Click to listen highlighted text! Welcome to

“Энг яхши ишчи касб эгаси” танловининг Республика босқичи

Ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни вояга етказишга қаратилган ёшларга оид давлат сиёсатининг изчил амалга оширилишида давлат ва нодавлат ташкилотларининг яқиндан ҳамкорлигини ташкил этиб бориш, ишчи касбларни оммалаштириш, энг яхши халқаро ишланмаларни касбий таълим тизимига тадбиқ этиш учун замин яратиш, ёшларнинг истеъдоди ва ижодий қобилиятларини намоён қилиш, ўқувчиларда ўзлари танлаган касб ва ихтисосликларни чуқур ўрганишга қизиқишни кучайтириш, иқтидорли ёш мутахассисларни аниқлаш, касбий маҳоратини ва билим даражасини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида, корхона, ташкилот ва муассасалар ишчилари ҳамда касб-ҳунар коллежларининг битирувчи курс ўқувчилари ўртасида 2016 йилнинг 21 июль куни “Тикув ва тикув-буюмлари ишлаб чиқариш техник-технологи”, “Ошпаз”, “Сартарошлик ва декоратив косметика устаси” номинациялари бўйича “Энг яхши ишчи касб эгаси” танловининг Республика босқичи бўлиб ўтди.

Ғолиблар  обший

Танловда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўйича 16 ёшдан 25 ёшгача бўлган ишчи, мутахассислар ва касб-ҳунар коллеж битирувчилари жами 37 нафар иштирокчилар қатнашди.

Танлов иштирокчилари ўз мутахассисликлари бўйича касбий-амалий ва тест синовлари бўйича беллашдилар.

Танлов иштирокчилари ишларини баҳолаш бўйича Ўзбекистон Ошпазлар уюшмаси, Ўзбекистон Сартарошлар уюшмаси, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, Туризм касб-ҳунар коллежи, Машхура ўқув маркази ва Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши мутахассислари томонидан хакамлар хайъати тузилди.

Хакамлар хайъати хулосасига кўра “Тикув ва тикув-буюмлари ишлаб чиқариш техник-технологи”, “Ошпаз”, “Сартарошлик ва декоратив косметика устаси” номинациялари бўйича қуйидаги танлов иштирокчилари 1,2,3-ўрин ғолиблари деб эълон қилинди.

Тикувчи

“Тикув ва тикув-буюмлари ишлаб чиқариш техник-технологи” номинацияси бўйича:

1-ўрин, Қаххорова Диёра Тўлқин қизи – Навоий вилояти Навбахор тумани Енгилсаноат касб-ҳунар коллежи биртирувчиси;

2-ўрин, Рўзиметова Махсуда – Хоразм вилояти Хонқа қурилиш ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи биртирувчиси;

3-ўрин, Мўйдинхонова Мафтуна – Андижон вилояти Транспорт касб-ҳунар коллежи битирувчиси.

Ошпаз

“Ошпаз” номинацияси бўйича:

1-ўрин, Абдуллаев Толиб – Наманган вилояти Индустрал касб-ҳунар коллежини битирувчиси;

2-ўрин, Хотамова Азиза – Навоий вилояти Навоий кончилик касб-ҳунар коллежи биртирувчиси;

3-ўрин, Жўраева Зилола – Тошкент вилояти Чирчиқ саноат ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи битирувчиси.

Сарторош

“Сартарошлик ва декоратив косметика устаси”

номинацияси бўйича:

1-ўрин, Қадамбоева Мадина – Хоразм вилояти Урганч маиший касб-ҳунар коллежи бириручиси;

2-ўрин, Рахматулина Марғуба – Сурхондарё вилояти Денов хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи биртирувчиси;

3-ўрин, Рахмонжонов Рахматилла – Андижон вилояти 2-Маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи битирувчиси.

Танлов ғолиблари ва иштирокчилари касаба уюшмалари томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

 

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!