Жорий йилнинг 29 июль куни Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг III Мажлиси ҳамда 5-Раёсат йиғилиши бўлиб ўтди.
Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг III Мажлиси ҳамда 5-Раёсат йиғилишида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг ташкилий ишлар бўлими мудири Р.Й.Самарбеков, Республика кенгаши ва Республика кенгаши Раёсати аъзолари, Назорат-тафтиш комиссияси аъзолари, Республика кенгашининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўйича масъул ташкилотчилар, Республика кенгаши аппарати ходимлари, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрининг туман (шаҳар) кенгаш раислари иштирок этишди.
Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг III Мажлиси ҳамда 5-Раёсат йиғилиши кун тартибидаги масалалар атрофлича кўриб чиқилиб, муҳокама этилиб бир овоздан қарор қабул қилинди.
Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг III Мажлиси қарорига асосан Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси Худайбердиев Зиёдулла Гайбуллаевич ўз аризасига биноан эгаллаб турган лавозимидан озод этилди ҳамда Жавлонов Шавкат Сардорович Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси лавозимига сайланди.