Меҳнаткашларнинг ўз касбига бўлган фидойилиги ва ижодкорлик қобилиятини рағбатлантириш орқали уларнинг профессионал даражасини ошириш, меҳнат унимдорлигини таъминлаш ҳамда ижтимоий фаолиятга кенг жалб этиш, “Устоз-шогирд” анъаналарини қўллаб-қувватлаган ҳолда, турли соҳаларда меҳнат қилаётган моҳир касб эгаларига ёш мутахассисларни бириктириш орқали ёшларнинг касбий маҳоратини оширишга эришиш мақсадида “Ўз касбининг моҳир эгалари”ни тақдирлаш тадбири ташкил этилди.
Жорий йил 1 августдан 25 августга қадар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудидаги Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси тизимида бўлган мингдан ошиқ бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларида ўтказилди.
Бошланғич касаба уюшмалари ташкилотлари орасидан “Ўз касбининг моҳир эгалари” ғолиблар аниқланиб, бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти ва корхона раҳбарияти томонидан рағбатлантирилди ҳамда Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси туман (шаҳар) кенгашлари босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Жорий йил 1 сентябрдан 20 сентябрга қадар Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси туман (шаҳар) кенгашлари босқичи ўтказилиб 3 нафар танлаб олинган номзодларнинг ҳужжатлари Республика кенгашининг ҳудуд бўйича масъул ташкилотчиларига тақдим этилди.