Welcome to   Click to listen highlighted text! Welcome to

6 – Раёсат йиғилиши

2016 йил 26 октябрь куни Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг 6-Раёсат йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишни Республика кенгаши раиси Ш.Жавлонов олиб борди.

Йиғилишда Республика кенгашининг Раёсат аъзолари, аппарат ходимлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўйича масъул ташкилотчилари ва туман (шаҳар) кенгаши раислари иштирок этишди.

dsc_2429

Йиғилиш кун тартибидаги Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг 9 ойи давомидаги фаолияти ҳамда “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 2016 йил 9 ойи давомидаги фаолияти тўғрисида”ги қароридан келиб чиққан ҳолда тармоқ касаба уюшмаси ташкилотларининг вазифалари, “Соғлом она ва бола” Республика кенгаши дастури ижроси, тармоқ тизимидаги бошланғич касаба уюшмаси ташкилотларида Меҳнат қонунчилигига ва туман (шаҳар) кенгашларида Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонун талабларига риоя этилиши юзасидан жамоатчилик назоратининг олиб борилиши ҳамда туман (шаҳар) кенгашларининг касаба уюшмаси бюджети бўйича ҳисоб ва ҳисобот юритиш бўйича фаолият тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.

dsc_2432

Бундан ташқари, Республика кенгашининг Фарғона вилояти бўйича масъул ташкилотчиси М.Абдуллаеванинг аҳолига маиший хизмат кўрсатиш субъектлари, якка тартибдаги тадбиркорларни касаба уюшмасига жалб этиш йўналишидаги фаолияти ҳамда Бухоро вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Ж.Нуруллаевнинг касаба уюшмаси ташкилотлари томонидан ижро интизоми бўйича олиб бораётган ишлари тўғрисидаги тақдимотлари слайд шаклида йиғилиш иштирокчиларига таништирилди.

Йиғилиш кун тартибидаги кўриб чиқилган масалалар ижроси юзасидан муҳокама қилиниб, фикрлар билдирилиб ва вазифалар белгиланиб мазкур масалалар бўйича қарорлар бир овоздан қабул қилинди.

Йиғилиш сўнгида Республика кенгаши Раёсатининг ижроси тўлиқ таъминланган айрим қарорларини назоратдан олиш ва Республика кенгаши Раёсатининг мажлислар оралиғида қабул қилинган қарорларини тасдиқлаш тўғрисида масалалар кўриб чиқилиб тегишли қарорлар қабул қилинди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!