Меҳнаткашларнинг ўз касбига бўлган фидойилиги ва ижодкорлик қобилиятини рағбатлантириш орқали уларнинг профессионал даражасини ошириш, меҳнат унумдорлигини таъминлаш, ижтимоий фаолиятга кенг жалб этиш ҳамда “Устоз-шогирд” анъаналарини қўллаб-қувватлаган ҳолда, турли соҳаларда меҳнат қилаётган моҳир касб эгаларига ёш мутахассисларни бириктириш орқали ёшларнинг касбий маҳоратини оширишга эришиш мақсадида “Ўз касбининг моҳир эгалари”ни тақдирлаш тадбири Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан ташкил этилган.
Жорий йилнинг 1 ноябрь куни Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши томонидан “Ўз касбининг моҳир эгалари” тадбирининг Республика тақдирлаш босқичи бўлиб ўтди.
“Ўз касбининг моҳир эгалари” тадбирининг Республика тақдирлаш босқичида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудида фаолият юритаётган тармоқ касаба уюшмаси тизимидаги бошланғич касаба уюшмаси ташкилотлари мутахассисларидан жами 15 нафари иштирок этишди.
“Ўз касбининг моҳир эгалари” тадбири иштирокчилари ўзларининг кўргазмалари билан иштирок этиб, фаолияти тўғрисида маълумот бериб тадбир кўтаринки рухда ўтказилди.
Тадбирда иштирок этган “Ўз касбининг моҳир эгалари” Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши томонидан қимматбахо эсдалик совғалари билан тақдирланди.
15 нафар иштирокчилардан 10 нафар номзодлар Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан ўтказиладиган “Ўз касбининг моҳир эгалари”ни тақдирлаш тадбирида иштирок этиш учун тавсия этилди.