Welcome to   Click to listen highlighted text! Welcome to

Сайёр қабул

Фуқаролар ва ташкилотларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича давлат органларининг масъулиятини ошириш мақсадида 2014 йил декабрь ойида “Жисмоний ва ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинди. Қонуннинг мақсад ва моҳияти, унинг ижросини амалга ошириш бўйича бир қатор чора-тадбирлар белгиланди.

sam_0060

Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда манфаатларини ҳимоя қилиш, айни вақтда мансабдор шахслар томонидан мурожаатларни ҳал этишда йўл қўйилаётган сансалорликларга чек қўйиш, уларнинг масъулиятини ошириш ва ҳуқуқбузарликларга нисбатан жазонинг муқаррарлигини таъминлаш мақсадида 2016 йил 25 сентябрь кунидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг виртуал қабулхонаси ташкил этилди. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ҳам виртуал қабулхона тизимига уланган бўлиб, ушбу тизим орқали бугунги кунгача ижтимоий-меҳнат соҳасига оид мурожаатлар қабул қилиниб, Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши масъул ходими томонидан ўз вақтида ижобий ҳал этилмоқда.

sam_0070

2016 йил 27 октябрдаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, шаҳар ва туманлари ҳокимларининг “Жисмоний ва ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларини сўзсиз бажариш юзасидан жавобгарлиги тўғрисида”ги 366-сонли қарори тасдиқланди.

2016 йил 18 октябрдаги Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг “Касаба уюшмаларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги 4-7-сонли қарори ижроси юзасидан жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш, мурожаатларини ишитиш, ўз вақтида ва жойида ижобий ҳал этиш чораларини кўриш мақсадида Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раисининг сайёр қабули жойларда ташкил этилиши белгиланди.

Жорий йилнинг 16 ноябрь куни Яккасарой маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи мажлислар залида  тармоқ касаба уюшмаси Республика кенгаши раисининг сайёр қабули бўлиб ўтди.

Сайёр қабулда тармоқ касаба уюшмаси Республика кенгаши мутахассислари ҳамда 60 нафардан ошиқ тармоқ касаба уюшмаси тизимидаги бошланғич ташкилот касаба уюшмаси қўмитаси раислари иштирок этишди.

sam_0064

Сайёр қабулда иштирок этган “KOKCHA TEKSTIL” МЧЖ бошланғич ташкилот касаба уюшмаси қўмитаси раиси Б.Шойманов, Мустақиллик майдонини ободонлаштириш департаменти бошланғич ташкилот касаба уюшмаси қўмитаси раиси С.Тошматова ва Яккасарой туман Ободонлаштириш бошқармаси бошланғич ташкилот касаба уюшмаси қўмитаси раиси Ж.Хокимова томонидан берилган саволларга мутахассислар томонидан жавоб олишди.

Print Friendly, PDF & Email
Заказали дипломы магистратуры Оха. Заказал http://besstdiplom.com/ диплом магистра Ивангород. У многих программистов есть талант к созданию современного программного обеспечения, и если они решат продолжить карьеру в
Click to listen highlighted text!